«Ўзгидромет» хизмати 5−10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи борлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли ёпилганди. Ҳудудда қолиб кетган йўловчиларга эса махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилган ва исиниш масканлари ташкил этилганди.