«Ўзгидромет» марказининг маълум қилишича, 23 декабрь, жума куни Ўзбекистон ҳудудида совуқ антитциклон таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида кучсиз қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 2−7 даража илиқ, республика шимолида эса 3 даражада совуқ ва 2 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин.

Шанба куни Ўзбекистон бўйича совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради, якшанба куни эса республика ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво 7−10 даража илиққача, жанубда 11−13 даражагача исийди.