22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий рейсни амалга оширди. 144 йўловчидан иборат Airbus А320 ҳаво кемаси самолёти маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетди, деб хабар беради Uzbekistan Airport матбуот хизмати.

Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2021 йилда ташкил этилган Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган.

Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.