17 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида Навоий вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирок этди.

Тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилган сайлов натижаларига кўра, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

навоий вилояти, нормат турсунов

Фото: чапда Нормат Турсунов/UzA

Маълумот учун, Нормат Турсунов номзоди жорий йилнинг 22 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида вилоят ҳокими лавозимига маъқулланганди.