25 ноябрь куни Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида президент фаолларнинг билдирган фикрлари асосида вилоят ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзоди маъқуллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов соғлиғи даволаниш талаб этгани боис ўз лавозимидан озод этилганди. Президент фармони билан унинг ўрнига, Нормат Тулкунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

У 2018 йилдан бери Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Нормат Турсунов 2015 йилдан 2017 йилга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган, шунингдек 2017−2018 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаган.