«Бремен мусиқачилари» муз устида — бу оилавий томоша учун мўлжалланган шоу. Томошанинг тайёргарлик даражаси ва махсус эффектлари дунёдаги шоулар билан рақобатлаша олади.

Шоу 7 ва 8 январь кунлари Тошкентдаги Humo Arena муз мажмуасида бўлиб ўтади.

Ташкилотчи — Ўзбекистонда маданият ва спорт соҳасида йирик лойиҳаларни ташкил этиш бўйича кенг турдаги хизматларни тақдим этувчи Art Uz Promotion Agency компанияси. Компания Этери Тутберидзенинг «Муз устидаги чемпионлар» шоуси ва «Ҳақиқий Қарсилдоқ» мусиқий спектакли каби катта лойиҳаларни ташкиллаштирган ва амалга оширган.

Олдинда — узоқ кутилган Янги йил байрамлари, бу эса ҳақиқий мўъжизалар даври яқинлигидан дарак беради. Тез кунларда кўпчилик учун севимли бўлган таниқли эртак қаҳрамонлари конькида томоша кўрсатишади.

реклама

Томошабинлар сеҳрли ҳалқалар билан жонглёрлик қилаётган ит, муз майдони узра учиб, акробатик маҳорат кўрсатаётган хўроз, сеҳрли фокусларни амалга оширадиган мушук, маликани ўғрилаб, ҳайратда қолган омманинг кўз ўнгида у билан парвозга кўтариладиган айғоқчи каби қаҳрамонлар билан танишадилар.

Жозибадор саҳна манзараси ва фигурали учиш бўйича ғаройиб чиқишлар билан томошабинни ҳаяжонга соладиган бу томоша ўзгача завқли ва мароқли бўлади.

Бунда болаларнинг севимли эртак қаҳрамонлари янги замонавий қиёфада чиқиш билангина чегараланишмайди. Уларнинг ролларини сайёрадаги машҳур ва кўплаб мукофотлар совриндорлари бўлган фигурали учувчилар, муз майдонининг машҳур усталари ижро этадилар.

реклама

Улар орасида жаҳон чемпиони, тарихдаги илк яккахон конькида учиш бўйича етти карра Европа чемпиони, Олимпиада ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари совриндори Ирина Слуцкая ҳам бор. Шунингдек, россиялик фигурали учувчи, Россия ва Европа чемпиони Aлена Косторная ҳам қатнашади.

Трубадур серенадаси, малика ва қиролнинг қўшиғи ота-оналарга болалик даврларини эслатиб юборади. Бу муз эртагини яратиш давомида қўлланилган замонавий технологиялар эса уларнинг фарзандлари — тиниб-тинчимас кичкинтойлару юқори синф ўқувчиларигача бўлган томошабинларни ўзига ром қилади.

Саҳна манзараси безаклардан ташқари, шоуда ноёб 3D мэппинг технологиясидан ҳам фойдаланилади. Бу видеопроекция бутун муз майдонини қирол саройига ва бепоён гулзорга айлантира олади деганидир. Эртакдаги муҳит турғун саҳнадаги томоша доирасидан чиқади ва том маънода жонланади.

реклама

Катта намойиш экрани томошабинни эртакнинг сирли оламига тўлиқ олиб кириш учун хизмат қилади — унда шоу қаҳрамонлари йирик планда намойиш этилади.

Қўшиқлар учун аранжировкани скрипкачилар ўртасидаги жаҳон танлови ғолиби, Евгений Плюшенконинг Олимпиадада олтин медалига сазовор бўлган дастурлари муаллифи, Эмми мукофоти совриндори, «Евровидение-2008» танлови ғолиби, Россия жамоаси аъзоси, бастакор Эдвин Мартон ёзган.

реклама

Эртак қаҳрамонлари рус эстрадаси юлдузларининг овози билан гапиришади ва куйлашади. Қирол ва қароқчилар тўдасининг аёл сардорига Comedy Club резиденти Александр Ревва овоз берган. Трубадур қўшиқларини Россиядаги машҳур эстрада хонандаларидан бири, «Евровидение-2008» ғолиби Дима Билан ижро этади.

реклама

Томошалар 7 ва 8 январь кунлари соат 11:00, 14:00 ва 17:00 да Humo Arenа муз мажмуасида бўлиб ўтади.

31 декабрга қадар чипталар учун Янги йил чегирмалари амал қилади, 1 январдан чипталар нархи 15% га ошади.

Чипталарни шаҳар кассаларидан ва myticket.uz сайтидан харид қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун телефон: (+998) 95−169−87−87.

Реклама ҳуқуқлари асосида.