9 декабрь куни Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этди, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган бўлиб, минтақадаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ролини ошириш ҳамда барқарор ривожланиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида норасмий минтақавий платформа ҳисобланади.

Йиғилишда сўзга чиққан Танзила Нарбаева умумий тараққиёт кўп жиҳатдан гендер тенглиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига глобал ва минтақавий эътибор даражасига боғлиқ экани, чунки улар фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, тараққиёт омили ва қудратли ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳал қилувчи рол ўйнаганини таъкидлаб ўтди.

БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлашга тизимли ёндашаётганини қайд этди.

марказий осиё етакчи аёллари мулоқоти, сенат раиси, танзила нарбаева

Мулоқот давомида аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунингдек, 11 декабр куни Сенати раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркманистон бетарафлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференция ишида ҳам қатнашди.