Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербург — Тошкент ва Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни амалга оширади, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланди. Парвозлар Boeing 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 738 самолётларида йўлга қўйилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилганди. Аммо рейс 20 декабрга кўчирилди.

Маълумот ўрнида, «Аэрофлот» штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. Компания гуруҳига, шунингдек, «Россия» авиакомпанияси ва «Победа» лоукостер авиакомпаниялари киради.