Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Тошкент вилояти Паркет туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилаётган видео юзасидан муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, видеодаги воқеа, 2022 йилнинг июнь ойида, Паркент тумани 43-мактабнинг 2 нафар, 2003 ва 2004 йилда туғилган битирувчи (ўқувчи) қизлари ўртасида келиб чиққан.

Шу кунга қадар, улар ёки яқинлари томонидан Ички ишлар органларига мазкур воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган. Воқеа жанжални томоша қилган 2002 йилда туғилган йигит С.З. томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб интернет тармоқларида тарқатилган.

Ўрганиш давомида ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.