Pure Milky маҳсулотлари бугунги кунда кўпчиликнинг музлаткичларининг қадрли «меҳмонига» айланиб қолган. Pure Milky сут маҳсулотлари қандай қилиб қисқа муддат ичида севимли егуликка, нонуштага айлангани ва бунинг сири нимада эканлигини айтиб берди. Компания Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида жойлашган Pure Milky корхонасидан репортаж тайёрлади.

Шахсий фермалар

Корхона майдони бир неча гектар бўлган худудни эгаллаган. Pure Milky компаниясинининг шахсий йирик фермалари мавжуд бўлиб, улар ташкилотни тўлиқ сут билан таъминлайди. Биттагина чорвачилик фермасида 2100 та сигир парваришланади, жами ташкилотга тегишли 8000 бош чорва мавжуд. Улар орасида оддий сигирлар йўқ, ҳаммаси зотдор — «гольштейн» зотли, Европадан келтирилиб, кўпайтирилган сигирлар. Маҳаллий сигирлардан фарқли тарзда бир кунда 30−35 литр сут беради дейди фермер хужалик рахбари Хожикулов Сардор. Сигир соғиш тизими автоматик тарзда ташкиллаштирилган бўлиб — бу ҳатто қўл билан соғишга қараганда жониворларни анча авайлаши ва жароҳат етказмаслиги билан аҳамиятли.


Доимий тарзда текширувлар олиб борилади

Гап тўйимли озуқа ҳақида кетганда бир масалага эътибор қаратиш керак. Pure Milky сигирлар озуқаси билан боғлиқ масалани ҳам ўз ҳудудида ҳал этган, чунки компаниянинг ўзига нисбатан талаби катта. Сут маҳсулотга айлантирилиши пайтида назоратдан ўтиши баробарида ҳар бир ферманинг ўз лабораторияси мавжуд — у ерда ичимлик бир неча хил текширувлардан ўтади.


Оқлик — тозалик дегани

Бу ташкилот — музлаткичларнинг доимий меҳмони бўлган Pure Milky маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган саноат ҳудуди.

Ва нихоят кўпчилик фарзандлари билан севиб истеъмол қиладиган каймок, дастурхоннинг кўркига айланган сметана, йогуртлар, қатиқ ва яна бошқа маҳсулотлар. Творогларнинг хилма-хиллиги, нозик дидли истеъмолчининг ҳам эътиборини қозона оладиган пишлоқлар. Уларнинг номлари истеъмолчига ёд бўлган: Самарқанд, Гауда, Костромский, Хоразм.

Шунингдек, бу пишлоқлар бугунги кунда қўшни Қозоғистонга ҳам экспорт қилинади.

Маҳсулотларни жойлаштиришдан тортиб, қадоқлашгача бўлган жараёни асосан автоматлаштирилган — инсон омили кам ишлатилади. Аммо назорат табиийки лозим. Яна бир муҳим назорат — маҳсулот сифатига қаратилган. Бу ерда хом ашё бир неча усуллар билан текширилиши баробарида, тайёр маҳсулот кўплаб турдаги назоратлардан ўтишга мажбур. Шундан сўнггина у истъемолчиларнинг музлаткичларига етиб келади.


Манзиллар аниқ

Pure Milky анчадан бери маҳсулотлари реализацияси учун манзил изламайди. Юзлаб савдо марказлари ҳамда дўконлар уларнинг асосий буюртмачиларига айланиб улгурган. Шу буюртмаларни амалга ошириш учун ҳам корхона тўла қувват билан ишлайди. Корхона маҳсулотлари нафақат Самарқанд, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилади.

Pure Milky факт ва рақамларда

У 30 номдаги юқори сифатли, пастеризацияланган сутдан тортиб қаймоққача бўлган турларни жамлаган сут маҳсулотларидир. Pure Milky Works хусусий корхонаси ўзининг сутни қайта ишловчи учта фермасига эга бўлиб, ишлаб чиқариш Европа андазаларига мос келади. Кунлик соғим сут — 100 тоннани ташкил этиб, бу рақам юқори довонларни кўзлаган компания учун бошланиши саналади. Бу ерда фақат олий навли сут ишлатилади.

Заводдаги технологик жараён ёпиқ турда амалга оширилади ва бу ҳолат маҳсулотларнинг сифатига путур етказмаган ҳолда яроқлилик муддатини узоқ вақтга қадар сақланиб қолишини таъминлайди.

«Потребитель.уз» Facebook ижтимоий тармокда ва Telegram-каналдаги фаол аъзоларининг Pure Milky корхонасига утказилган экскурсия буйича таасуротлари.


Реклама ҳуқуқлари асосида.