Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўчаларнинг бири 5 кунга ёпилади дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 7 ноябрдан 12 ноябрга қадар тумандаги Беруний метроси яқинидаги Ўзбекистон давлат миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи асосий йўлда 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга тумандаги Мирзо Ғолиб кўчаси (Машинасозлик факултети, ГҚКМ факултети асосий йўли) ҳамда Талабалар кўчаси (Муҳандислик технологиялари факултети) орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмайди.