Ўзбекистон ҳудудида 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 08:56 да зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Ер ости силкинишлари ўчоғи Бухоро вилоятининг Пешкў туманида, 15 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрда зилзила кучи 4 бални ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Пешкў туманида 4 балл, 26 км.
  • Шофиркон туманида 2−3 балл, 66 км.
  • Конимех туманида 2 балл, 90 км.
  • Жондор туманида 2 балл, 91 км.
  • Ромитан туманида 2 балл, 95 км.