Наманган вилояти Давлатобод туманида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништирган шахс 5,5 минг доллар пора билан қўлга олинди, дея хабар қилди ДХХ.

Қайд этилишича, туман ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Унда ўзини ДХХ ходими дея таништириб, маҳаллий фуқародан 5,5 минг доллар олган шахс ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

У аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судлангани аниқланди, дейилади хабарда.