25 январдан Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports.

Парвозлар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари бўлади.

Wizz Air — Венгриянинг арзон (лоукостер) авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ, БААнинг WizzAir Abu Dhabi лоукостер авиакомпанияси 13 декабрдан Самарқандга парвозларни амалга ошириши хабар қилинганди. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллар эканлиги кўрсатилганди.