19 ва 20 октябрь кунлари Дубайда инновация оламидаги энг зўр ақл эгаларини бирлаштиришга мўлжалланган, Mena минтақасидаги энг йирик инновацион анжуманлардан ва кўргазмалардан бири бўлган Future Innovation Summit бўлиб ўтди.


Тадбир 3000 дан ортиқ турли иштирокчиларни бирлаштирди. Саммит доирасида ташкил этилган кўргазма халқаро майдондаги миллий ишланмалар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқларни намойиш этишга қаратилган эди.

Кўргазмада IT Park резиденти Tad Industries компанияси ҳам иштирок этди. Tad Industries Ўзбекистондаги сунъий интеллект технологиялари асосида видеотаҳлил қилиш соҳасида юқори даражадаги аниқликда одамларнинг юзлари, тасвирлари ва ҳаракатларини таниб олиш, шунингдек, транспорт воситаларини аниқлашнинг юқори тезлигини таъминловчи етакчи компаниялардан биридир.


Компания FaceIDS дастурининг барча имкониятларини намойиш этди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.