5 октябрь куни президент [ПҚ-386-сон]"тўқимачилик саноатидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Наманган тўқимачилик саноати институти кейинги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Институтда таълим жараёнини тўқимачилик саноати ривожланган давлатларнинг университетлари билан биргаликда кредит-модул тизими асосида, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этиш режалаштирилган.

2024/2025 ўқув йилига қадар институтда Тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади. У технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни тижоратлаштириш ҳуқуқига эга бўлган МЧЖ шаклида ташкил этилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган институт тузилмасида Илғор тўқимачилик инжиниринги мактаби, Дизайн студияси ва Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази ҳам очилади.

Наманган муҳандислик-технология институтида тўқимачилик саноати йўналишларида таҳсил олаётган талабалар янги институтга кўчирилади.