Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Қувасой шаҳрида «Q.» МЧЖ раҳбари Ш. К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 млрд сўм, Учкўприк туманида «A.I.» МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 млрд сўм ҳамда Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н.томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185−2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.