Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 26 сентябрь куни соат 06:00 да «Хўжадавлат-Бухоро-1» йўналишидаги поезд 43-РЗД ва Мургак темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлади.

Оқибатда аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.

Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.