FlyDubai авиакомпанияси 25 сенятбрь куни Наманганга биринчи мунтазам рейсни амалга оширди, дея хабар қилмоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Маҳаллий вақт билан соат 2:16 да Дубай — Наманган — Дубай йўналиши бўйича парвоз қилган FlyDubai компаниясининг Boeing 737 самолёти биринчи марта Наманган халқаро аэропортига қўнди. Борт, анъанага кўра, сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинди.

Дубайдан Наманганга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай аэропортида жойлашган давлат авиакомпанияси илгари Тошкент ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлаганди.