FlyDubai авиакомпанияси томонидан Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўйилмоқда, дея хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай — Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга оширувчи ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинади.

Авиакомпания томонидан Дубай — Самарқанд — Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Таъкидланишича, мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда. Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan Airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.