Жиззах вилояти Пахтакор туманида салонида 5 нафар шахс бўлган Cobalt трактор тиркамасига урилди. Бу ҳақда «Миллар» информацион кўрсатувида маълум қилинди.

М-39 Тошкент — Термиз йўлининг Пахтакор туманидан ўтган қисмида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt трактор тиркамасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида йўловчилардан бири вафот этган.

Ҳайдовчи ва яна уч нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги сабаб РШТЁИМ Жиззах вилояти филиалига жўнатилган.

Воқеа юзасидан Пахтакор ИИБ томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.