Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига фуқаро Г. К. нинг қилган мурожаатига асосан прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро М.Б. ва бошқалар Сирдарё тумани «Камолат» маҳалласи ҳудудидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш учун «Б.Г.» МЧЖга ажратилган 4,5 гектар бўш ер майдонини 240 минг долларга сотишга ва 1000 доллар эвазига танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишган.

Тезкор тадбир давомида келишилган пуллардан 13 минг долларни фуқаро Г. К. — ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 28-модда (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.