17−18 сентябрь кунлари Бухорои Шарифда ўзига хос — Bukhara Night Race халқаро хайрия мусиқий тунги пойгаси катта тантана билан бўлиб ўтди. Ўзбекистонда илк бор айнан тунги вақтда ўтказилган марафони Samarkand Marathon доирасида ташкил этилди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этган ушбу пойгадан мақсад — музейларни заиф кўрувчи ва кўзи ожиз ташриф буюрувчилар учун мослаштиришдан иборат. Тушган маблағлар аудиогид, бўртма сурат ва махсус жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.

Afisha.uz мухбирларининг ёзишича, пойга дастурига мувофиқ, югуриш чизиғи Бухоронинг тарихий масканлари: Калон масжиди, Лаби Ҳовуз, Абдуллаҳон мадрасаси, Пои-Калон ансамбли ва Арк қалъаси орқали ўтган. Ушбу марафонда эса Kids Run 300, Kids Run 600, 5 ва 10 км каби турли масофалар белгиланган. Унда 1500 дан ортиқ киши иштирок этди. Мусиқий дастурни Арк қалъасида туриб ливанлик DJ Jad Halal очиб бериб, иштирокчиларга аъло кайфият улашди.


Бухоро марафонида доирасида болалар пойгасида 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган хаваскор ёш спортчилар қатнашди. Қолаверса, тунги пойда оилавий қатнашганлар ҳам бўлди. Мисол учун Александр (10 км), Анастасия (5 км) ва 5 ёшли Толик (300 метр) улар қаторида эди. «Бухоро жуда гўзал. Жуда дўстона муҳит ҳукм сурмоқда. Ғалаба эмас, иштирок муҳим», — дея таассуротлари билан ўртоқлашди Александр.

Иштирокчилар орасида турли касб эгалари, таниқли блогерлар, Samarkand Marathon доирасидаги марафонларни бирортасидан четда қолмаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳамкорлар жамоаси — Korzinka`дан маркетолог, блогер Мирзаёр Эркинов бу унинг учинчи пойгаси эканлигини айтди.


«Бунгача Зоминда иштирок этган эдим. 10 км масофадаги пойга қандай бўлишини ҳис этиб кўрмоқчиман. Ўзбекистон иқлими жуда иссиқ бўлгани сабабли, кундузи Бухорода югуришнинг иложи йўқ. Мен Корзинка аравачаси билан пойгани якунламоқчиман. Биз томондан овқатланиш нуқталари ва финишга етиб борганлар учун тўпламлар тақдим этилган», — деди у.

ПР бўйича мутахассис, блогер Мадина Рузматова эса илк бора 5 км масофали пойгада иштирок этаётганини айтди.


«Ҳиссиётларга тўламан. Бухоро — мистик шаҳар, трассанинг баъзи қисмларида қоронғи эди. Айнан шу нарса ҳам Бухоронинг ўзига хос жиҳатини таъминлаб турди. Мени маҳаллий аҳолининг илиқ муносабати ҳайратда қолдирди. Аркда диджей зўр чиқиш қилди. Бу ерга ташриф буюрганларнинг ярми — иштирокчилар эмас. Кўчилик бу ердаги муҳит, бурохоча ошни тановул қилиш учун келган. Бухоро жуда ажойиб шаҳар — у бундай катта тадбирларга тайёр», — дейди блогер.


Пойга якунлангач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. У италиялик DJ Lehar`нинг мусиқий чиқиши билан давом этди. Финишга етиб келган ҳар бир иштирокчига медаллар тақдим этилди, уларга ўз исмлари ва етиб келган вақтларини ўйдириб ёздиришлари мумкин эди. Биринчи етиб келганлар эса саҳнада, махсус эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фото





Болалар пойгасидан сўнг, навбат катта ёшдагиларга келди.





Суратлар муаллифи: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. Янада кўпроқ суратлар бу ҳаволада.