Жорий йилнинг октябр ойи бошидан Озарбайжоннинг Azerbaijan Airlines авиакомпанияси (AZAL) Самарқандга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Шаҳарга парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, Azərbaycan Hava Yolları Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 5 мартагача оширади.

Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозлар йўлга қўйилади.

Авиакомпаниянинг www.аzal.аz расмий сайти яқин кунларда авиачипталар савдосининг очилиши кутилмоқда. Шунингдек, амалга ошириладиган ушбу ва бошқа рейсларга чипталарни аккредитация қилинган агентликларда ҳам харид қилиш мумкин.

Кўрсатилган ташиш шартларига жавоб берадиган ва амалдаги эпидемиологик чекловлар остида парвоз қилишга рухсат берилган йўловчилар ушбу рейсларда ташишга қабул қилинади.

Маълумот учун, Озарбайжоннинг миллий авиакомпанияси 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, у Европа, АҚШ, Осиё ва МДҲнинг 57 та йўналишида 30 та самолётни бошқаради. Бу кўрсаткичларга кўра, Кавказ ва Каспий денгизи минтақаларида етакчи ўринни эгаллайди.