15−16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити ва қатор хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари Самарқандда бўлиши сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади.

Халқ таълими бошқаармасининг хабарида бунга жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида қарор қилингани айтилди.

Мактаб ўқувчилари қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдиради.

Қолаверса, Самарқанд аэропорти ШҲТ саммити муносабати билан 3 кунга ёпилади.

Олий даражадаги йиғиилишда Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Қолаверса, мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда.