Вазирлар Маҳкамасининг 17 августдаги [454-сонли] қарорига мувофиқ, «Ўзбекинвест» компаниясининг Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни давлат мажбурий шахсий суғурта қилиш монопол ҳуқуқи бекор қилинди.

Ҳужжат билан 1994 йил январдаги ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Эндиликда, ҳаp бир йил бошлангунга қадар вакил қилинган суғурталовчи ва Ўзбекистон Республикаси Myдофаа вазиpлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат xaвфсизлик хизмати, Mиллий гвардия, Электрон теxнологияларни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ўртасида зарур суғуpта шартномалари тузилади.

Компания ушбу эксклюзив ҳуқуқдан 2003 йилдан бошлаб фойдаланиб келган. Махсус қарорнинг «Ўзбекинвест» монополиясига тегишли 4.1 банди ўз кучини йўқотган деб қабул қилинади.

Ҳукумат ушбу соҳага суғурта компанияларини очиқ танловлар асосида жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берган. Қарор ижросини назорат қилиш иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазири Жамшид Қўчқоровга юклатилган.

Ҳарбий хизматчиларнинг суғурта қилиш соҳасидаги эксклюзив ҳуқуқни бекор қилиш президентнинг 8 апрелдаги қарорига мувофиқ амалга ошириш назарда тутилган.