10 август куни Фарғона вилояти ва Қувасой шаҳар ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ўтказилди. Текширув давомида Қувасой шаҳар Кокилон маҳалла ҳудудида Я.М ва У.М исмли аёллар билан бир гуруҳ бўлган ҳолда 938 кг миқдордаги темир буюмларни эвазига кўк рангли қоғозга ўралган «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига таяниб хабар берилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Я.М ва У.М исмли аёллар процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда қарийб ярим килограмм «гашиш»ни сотмоқчи бўлган икки фуқаро ушланган эди.