18 август куни республика миқёсида ва 19−25 август кунлари навбат билан вилоятларда соат 01:00 дан 10:00 гача телеканалларни тарқатишда узилишлар кузатилиши мумкин.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК бу вақтда профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Корхонада техник қурилмалар йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактик назоратдан ўтади. Бу вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.