Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди, дея хабар берди ЎзА.

Тезкор тадбир ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилди. Унда аниқланишича, Шўрчи туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган Қ.М. Тошкентнинг Юнусобод туманидаги автомойкалардан бирида ишлаши давомида, интернет орқали диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолгани аниқланган.

У тармоқ орқали 1996 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси, Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган «А.А» билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилганликда гумонланмоқда.