Ўзбекистоннинг барча худудларида 9 июль куни Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ҳамда карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш учун СЭС мутахассислари бириктирилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабарига кўра, намоз ўқиладиган жойлар ён-атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқат савдоси объектларида ва савдо ярмаркаларида хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳамда тез бузилувчан ва уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосининг олди олинади.

Савдо объектларида, ярмаркаларда савдо қилувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтганлиги ва махсус уст-бош билан таъминланганлиги ҳам назоратга олинади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бундан ташқари, тадбирлар ўтказиладиган объектларда, савдо ярмаркалари жойлашган ҳудудларда дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишлари ташкил этилади.