Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Бугун 8 июль куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +30…+35 даража бўлиб, бу иқлимий қийматлардан бироз паст ҳисобланади.

9−11 июль — Қурбон ҳайитини нишонлаш кунларида республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони қулай бўлиб, кечаси +17…+22 даража, кундузи 9 июлда +30…+35 даража, 10−12 июлда +32…+37 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Шанба ва якшанба кунлари Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.