Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида Хитой фуқароси ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жиззах вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳолат бўйича Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Суратларда у тахминан кучукни сварка ускунаси ёрдамида куйдириб, озор бераётганини кўриш мумкин.

Буни содир этган шахс Хитой Халқ Республикасида туғилган, «Huaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди.

Ман Мингга нисбатан МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима белгиланган) назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.