Марказий банк Ўзбекистон тижорат банкларида нақд хориж валютаси қолмаганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Айни пайтда республикамиздаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган ва уларда жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда», — дейилади хабарда.

Регулятор Халқ банки, Ипак йўли банк, Трастбанк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Агробанк, Инфинбанк ва Ипотека банк нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқлигини айтмоқда.

Нақд валюта билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган аҳолидан Марказий банкнинг (+998 71) 212−62−05, (+998 71) 200−00−44 ишонч телефонларига мурожаат этиш сўралмоқда.