Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни имзолади, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.