4 июндаги Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон фуқароларининг РФ ҳудудида ҳамда РФ фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ТИВ Юридик ишлар бошқармаси шарҳига таяниб.

Мазкур битим 2021 йил 17 июнда Тошкентда ҳамда 2021 йил 21 майда Москвада имзоланган эди.

Юқорида қайд этилган Битимнинг 1-моддасига мувофиқ, бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари кирувчи давлатнинг ваколатли органларида 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади, дейилади шарҳда.

Вақтинчалик бўлиш муддати бир томон давлати фуқароси бошқа томон давлати ҳудудига чегара назорати органлари томонидан муҳрланган миграция картаси (ёки паспортга қўйиладиган тегишли белги) билан кирган кундан бошлаб ҳисобланади.

Шундай қилиб, мазкур Битимда Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида рўйхатдан ўтказиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) талаб қилинмайдиган муддатни 7 кундан 15 кунгача узайтириш белгиланди. Ўзбекистон ҳудудида бўлган Россия фуқаролари учун ҳам бу муддат 3 кундан 15 кунгача узайтирилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар икки давлат фуқароларига бўлган давлат қонунчилигига риоя қилишни ҳамда ваколатли органларда ўз вақтида рўйхатдан ўтишни (рўйхатдан ўтишни) тавсия қилди.