Сешанба куни АҚШнинг Техас штати Ювалде шаҳридаги Робб бошланғич мактабида отишма содир этилди, дея хабар бермоқда New York Times нашри. Ҳодиса натижасида 19 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди.

ABC News телеканалининг Техас штати губернатори Грег Эбботтга таяниб аниқлик киритишича, отишмани 18 ёшли ўқувчи Сальвадор Рамос содир этган бўлиб, у ўзининг 66 ёшли бувисига ўқ узган.

Fox News телеканали хабарига кўра, отишма содир этган шахс мактабда баррикада қурган. У қуршовга олинган, ўқувчилар ва ходимлар эса эвакуация қилинган. Жиноятчининг ўзи мактабда полиция томонидан отиб ўлдирилган.

AP мактабда 600 га яқин бола таҳсил олишини маълум қилди. Ҳудуддаги бошқа мактаблар ҳам ёпилган.