Ўш вилояти Қорасув туманидаги Тельман қишлоғида Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғловчи ерости туннели топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб Кактус Медиа хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 метр чуқурликда жойлашган туннелга 1,8×1,5 метр ўлчамдаги кириш жойи орқали ўтилади. Кириш жойидан чегара чизиғигача 40 метрни, киришдан чиқиш йўлигача бўлган умумий масофа 270 метрни ташкил этади.

Қирғизистон хавфсизлик қўмитасининг қайд этишича, туннель топилган ер майдони эгаси Жалолобод вилоятининг Қизилжар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унинг саломатлигини текшириш учун қайта экспертиза тайинланган.

Фото: Кактус Медиа.

«Ҳозирда жиноят қуроллари ва ашёлари олиб қўйилмоқда», — дейилади хабарда.