Жума куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати +27…+32 даражагача бўлади, деб хабар берди Ўзгидромет.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ва Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин конвектив булутлар ривожланишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

21 май, шанба куни республика ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат +27…+32 даража, об-ҳаво эса бўлади.

22 май, якшанба куни нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлар ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +18…+23 гача пасаяди, бу меъёрдан +4…+6 даражага пастроқ.

20−22 майда республика бўйича шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларида, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда 23−28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.

23 май, душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва +10…+13 даража атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони +23…+28 даражагача иситади.

20−23 майда рсепубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.