2022 йилда Тошкентда бир қатор қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтади. Тадбирларнинг мақсади — пойтахтликларнинг бўш вақтини мазмунли ва эсда қоларли воқеаларга бой қилиб ўтказиш, шунингдек, сайёҳларга Ўзбекистон халқи маданияти ва санъати намуналарини намойиш этиш, уларда шаҳар ҳақида ажойиб хотиралар қолдиришдан иборат.


6−10 май кунлари тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари Гуллар байрами жозибасидан баҳраманд бўлишди, 8 май куни эса Tashkent Opera Fest 2022 га старт берилди. 29 майга қадар опера ихлосмандлари концертларда қатнашишлари ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдида, Ўзбекистон Давлат академик театри, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида, халқаро ва маҳаллий аэропортлар, метро бекатлари, ресторанлар ва Тошкент хиёбонларида ўтказиладиган флешмобларда иштирок этишлари мумкин.

Тадбир соат 19:30 да бошланади.

Тадбирлар жадвали ва опера фестивали ҳақидаги тафсилотлар билан Тошкент ҳокимлигининг расмий Telegram каналида танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.