ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда қўлга олинди. Буни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га тасдиқлади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.