Бугун, 6 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

Ўзгидромет матбуот хизмати хабар беришича, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 апрель куни кундузги ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача кўтарилади.

Фақат республиканинг шимолий ҳудудлари Кавказ ҳуддуларидан кириб келган нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

9−10 май кунлари нам ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момоқалдироқли ёмғир ёғади.

9 майда кундузги ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.

10 майда республика ҳудудининг катта қисмида кучли жала ёмғирлар ёғиши мумкин, ҳарорат +23…+28 даражагача пасаяди.

8 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 9−10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача, қолаверса, шимолда ва чўл ҳудудларда 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.