Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг мураббийлари рағбатлантирилади. Бу президентнинг
5 майдаги «2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорида [234-сон] кўзда тутилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медаль учун — 5000 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун — 3000 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун — 2000 АҚШ доллари;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган мураббийлар:

  • олтин медаль учун — 2500 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун — 1500 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун — 1000 АҚШ доллари;

бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

  • олтин медаль учун — 2000 АҚШ доллари;
  • кумуш медаль учун — 1000 АҚШ доллари;
  • бронза медаль учун — 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, мураббийлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медаль учун — БҲМнинг 300 баравари (81 млн сўм);
  • кумуш медаль учун — БҲМнинг 200 баравари (54 млн сўм);
  • бронза медаль учун — БҲМнинг 100 баравари миқдорида (27 млн сўм);

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган мураббийлар:

  • олтин медаль учун — БҲМнинг 200 баравари миқдорида (54 млн сўм);
  • кумуш медаль учун — БҲМнинг 100 баравари миқдорида (27 млн сўм);
  • бронза медаль учун — БҲМнинг 50 баравари миқдорида (13 млн 500 минг сўм) пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.