«Тошкент халқаро марафон"и ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00 гача:

  • Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И. Каримов кўчасигача;

27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:

  • И. Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш. Рашидов кўчасигача;
  • Ш. Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
  • Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • Афросиёб кўчаси: Шаҳрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
  • Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • А. Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча тўхтатилади.

Маълумот учун, югуришни ривожлантириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу марофон тўртинчи бор ўтказилиши кутилмоқда. «Тошкент халқаро марафони» World Athletics Label мақомини олиши мумкин. World Athletics — бу мусобақалар ва спортчиларнинг расмий рейтингларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган дунёдаги ягона ташкилотдир.

Февраль ойида бош вазир ўринбосари, туризм маданий мерос вазири (ўша вақтда туризм ва спорт вазири эди — таҳр.) Азиз Абдуҳакимов World Athletics Label мақоми бутун дунёдан югурувчиларни марафонда иштирок этишга жалб қилиши, чунки бу марафон юқори даражада ташкил этилгани ва халқаро стандартларга мослигини тасдиқлашини таъкидлаган эди. Бундан ташқари, Тошкент марафони натижалари жаҳон миқёсида расман тан олинади.