Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Нигоҳ Telegram-канали хабар берди.

У бунга қадар 2020 йилнинг ноябридан бери Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаган.

Отабек Фазилкаримов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёти университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги фан ва ижтимоий соҳани молиялаштириш Бош бошқармаси фанни молиялаштириш бўлимида 1-тоифали иқтисодчи лавозимида бошлаган.

2017−2019-Ўзбекистон Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш Бош бошқармаси Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

2020−2020 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлигининг ижтимоий, илмий ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директорининг ўринбосари — ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.