«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда енгил салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ловия ва сухариклардан тайёрланган салат


Енгил ва нафис кўринишли бу салат ҳар қандай дастурхонга файз бағишлаши шубҳасиз.

Мароқандча салат


Энг оддий масаллиқлардан олий таъмли салат рецепти. Баъзи бир зираворлар солиниши сабаб ҳам салат бетакрор таъмни ўзида мужассам этади ва бир неча дақиқа ичида тайёр бўлади.

Оздирувчи салат


Сабзавотлардан тайёрланилган бу салат жуде енгил бўлиб, оздириш хусусиятига ҳам эга.

Қисқичбақа таёқчаларидан мазали салат


Бир вақтнинг ўзида ҳам қарсилдоқ ва майин таъмни ўзида акс эттирувчи бу салат кечки таом учун ҳам, байрам столи учун ҳам ажойиб танлов бўла олади.

Мексиканча салат


Мексиканча салат ёзги рацион учун жуда қўл келади. Жуда ёрқин ва иштаҳаочар бу салат витаминларга бойлиги билан сизни хурсанд қилади.

«Смак» салати


Бу салат унча кўп масаллиқларни талаб қилмайди, унга керакли маҳсулотлар деярли ҳамманинг музлатгичидан топилади.

Товуқ гўшти ва маккажўхорили салат


Оддий масаллиқлардан тайёрланиладиган, аммо жуда мазали ва енгил салат рецептини қарши олинг! Айниқса бундай салат озишни хоҳловчилар учун айни муддао бўлади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15