Пайшанба куни 21:00 да номаълум эркак Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек станциясида ўзини поезд остига ташлади.

Бунинг натижасида Чилонзор линиясининг бир йўналишида ҳаракат тўхтаб қолди, дея хабар қилди метрополитен маъмурияти.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча мавжуд эмас. Метрополитен ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суруштирув ишлари якунидан кейин берилишини билдирди.