БМТнинг Болалар жамғармаси UNICEF Ўзбекистон ҳукуматига вакцина сақлаш омборлари учун 500 000 АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги ускуналарни тақдим этди. Бу ҳақда ташкилотнинг Ўзбекистондани ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Республика вакциналар омборида Модерна, Pfizer сингари вакциналарни сақлаш имкониятини берадиган 118 музлатгич, шунингдек, 7 минг дона термосумкалар ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари тантанали равишда топширилди.

Юкларни UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Ўзбекистон томонидан тадбирда қатнашган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиевга топширган.

Мазкур ёрдам эвазига мамлакатда жойлашган 35 та вакцина омборлари, жумладан 14 та ҳудудий, 15 та туман ва 6 та шаҳар даражасидаги вакцина омбори жиҳозланади.