Қонунчилик палатасида «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси томонидан кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Расул Кушербаев.

Таъкидланишича, янги қонуннинг мақсади Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Лойиҳага асосан киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда. Қонунда унинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.

Бундан ташқари, лойиҳада миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш, жумладан давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш каби вазифалар белгиланган.

Лойиҳада киберхавфсизлик терминига изоҳ берилган бўлиб, у «ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади».