«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда газаклар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Уйда тайёрланилган саримсоқпиёзли сухариклар


Сухарикларни севиб истеъмол қиласизми? Агар ҳа бўлса, унда сизларга сотувда мавжудлариданда мазали чиқадиган рецептни тақдим этамиз. Бундай сухарикларнинг ўзини газак сифатида, шунингдек салат ва суюқ таомларга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.

Лаваш ва пишлоқдан қилинган чипслар


Тез тайёрланиладиган, шу билан бирга мазали газак тайёрлашни истайсизми? Ундай бўлса лаваш ва пишлоқдан ажойиб чипслар тайёрлаб кўринг.

Шпротлардан тайёрланган паштет


Бундай балиқли газак ажойиб таъмда чиқиб, нафақат ҳар кунлик дастурхонга, балки байрам ва тадбирларда ҳам столга ўзгача кўрк беради. Паштетни олдиндан тайёрлаб, қопқоғи ёпиқ идишга солиб, совутгичда сақлаш мумкин.

Пишлоқ солиб пиширилган лаваш


Пишлоқ солиб пиширилган лаваш — нонушта ёки шунчаки истеъмол қилишга тайёрлаш мумкин бўлган энг тезпишар егуликлардан биридир.

Пишлоқ ва колбасали «атиргуллар»


Колбаса ва пишлоқ солиб пиширилган «атиргуллар» — ажойиб егулик вазифасини ўтайди. Тез тайёрланилиб, дастурхондан бир неча дақиқада тугаб қолади.

Пишлоқ ва кўкатли пишириқлар


Вақтингизни бесамар кетқазмасдан, мана бундай ажойиб егуликлардан тайёрланг. Чунки бунинг учун керакли масаллиқларнинг барчаси ҳар кимнинг совутгичидан топилади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15