Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги [ЎРҚ-744-сон] қонунни имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг 43-моддаси);
  • ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (200−2-модда);
  • ҳусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241−1-модда);
  • тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241−2-модда);
  • тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241−3-модда);
  • тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241−4-модда);
  • имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241−6-модда);
  • тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241−8-модда);
  • тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241−10-модда).

Мазкур Қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.

Бизнес-омбудсман номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.